«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти, ҳужумчи Франческо Тоттининг «Палермо» (3:0) клубига қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортганини айтди.
«Тоттини сўнгги 10 дақиқада майдонга туширмоқчи эдим. Аммо у чигилёзди машқини бажараётганида орқасида оғриқ сезди ва майдонга тушишдан бош тортди. Бор гап шу. Умуман олганда бундай маълумотларни беришни ёқтирмайман, чунки бу гаплар бизга қарши ишлатилиши ҳам мумкин» - деди Спаллетти Football Italia хабарида.