Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Эмерида муаммо, "ПСЖ" ўйинчилари унинг қарорларини ҳурмат қилмай қўйишди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Унаи Эмери билан ўз шогирдлари ўртасида жиддий муаммо юзага келди, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, футболчилар бош мураббийнинг баъзи қарорларини ҳурмат қилмай қўйишган. Бундан ташқари, ЕЧЛ 1/8 финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:6) футболчилар устозлари ҳаракатидан норози бўлганлар.

Жорий мавсум давомида Эмери "Лас-Пальмас"дан ижарага ўтган Хесе Родригес, Атем Бен-Арфа, Анхель Ди Мария, Серж Орье ва Марко Верратти каби футболчилар билан зиддиятга борган. Айни пайтда вазият чидаб бўлмас даражага етган.

Бунга сабаб "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг, Эмерининг футболчиларига қуйида айтган сўзлари сабаб бўлган: "Мен буюк мураббий билан гаплашдим ва у қўл остида қийин вазиятлар чиниққан ва чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга ўрганган яхшироқ футболчилар борлигини айтди".

Футболчилар Эмерининг бу сўзларини, ўзлари "Барселона" футболчиларидан кучсиз эканликларига шаъма қилган деб тушунишган.

Манба: championat.com
Киритилди: 16:38, 14.03.2017.
Ўқилди: 11529 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.