«ПСЖ» раҳбарияти «Барселона»га (1:6) қарши ўйинни бошқарган ҳакам Дениз Айтекиннинг устидан УЕФАга расмий норозилик шикоятини юборди.
Ҳужжатда ҳакамнинг ўйин натижасига таъсир қилган қуйидаги қўпол хатолари санаб ўтилган:
1. Биринчи бўлимда Хавьер Маскерано ўз жарима майдони ичида Юлиан Дракслернинг узатмасини қайтараман деб тўпга қўли билан ўйнаган.
2. 41-дақиқада Жерар Пике Эдинсон Каванига қарши қилган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланмаган.
3. Иккинчи бўлим бошида, Неймар ерга йиқилган ҳимоячи Томас Меньега атайин урилган. Бу вазиятда пенальти нотўғри белгиланган. Дастлаб бош ҳакам пенальти белгиламаган, кейинчалик дарвоза ортида турувчи ҳакамнинг гапи билан 11 метрлик нуқтани кўрсатган.
4. Ҳисоб 3:1 бўлиб турганида Неймар Маркиньоснинг оёғига атайин тепган ва қизил карточка билан жазоланмаган.
5. 78-дақиқада Анхел ди Мария томонидан оширилган тўп жарима майдони ичида ҳимоячи Жерар Пикенинг қўлига теккан ва ҳакам пенальти белгиламаган.
6. Маскерано жарима майдони ичида Анхель ди Марияга нисбатан қоида бузган. Бош ҳакам уни майдондан четлатмаган ва пенальти белгиламаган.
7. Ҳисоб 4:1 бўлиб турганида Луис Суарес жарима майдони ичида симуляция қилиб йиқилган. Бош ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиш ўрнига, ПСЖ дарвозасига пенальти белгилаган.
Ҳужжатни тузиш жараёнида Франция клуби халқаро тоифадаги ҳакамлар билан маслаҳатлашган.