Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Майкл Эссьен Индонезия клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клубидаги фаолияти билан яхши таниш бўлган ганалик ярим ҳимоячи Майкл Эссьен ўз фаолиятини Индонезия чемпионатининг юқори лигаси – Лига 1 вакили «Persib Bandung» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда «Bola.com» хабар бермоқда.

Graphic Online нашрининг қайд этишича, 34 ёшли футболчи 2017/18 йилги мавсум якунига қадар Индонезия клубида тўп суради.

Унинг йиллик маоши 800 минг еврони ташкил қилиши ва у Индонезияда энг сердаромад футболчига айланиши таъкидланмоқда. Ганалик тажрибали футболчи янги клубида 5-рақам остида ҳаракат қилади.

2014 йилги Индонезия чемпиони «Persib Bandung» ўтган мавсумни 5-ўринда якунлаган эди.

Мавзуга доир: Хитой футбол клублари яхши футболчини текинга ҳам олишни билади: «Челси»даги Оби Микел «Тяньцзинь Теда»га ўтди.

Маълумот учун, Майкл Эссьен профессионал фаолияти давомида Франциянинг «Бастия» (2000–2003) ва «Лион» (2003–2005) клубларида, «Челси» (2005–2014), «Реал Мадрид» (2012–2013, ижара), «Милан» (2014–2015) ва «Панатинаикос» (2015–2016) жамоаларида тўп сурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:44, 14.03.2017.
Ўқилди: 6029 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.