"Лестер" посбони Каспер Шмейхель УЕФА томонидан ЕЧЛ нимчорак финалида "Севилья"га қарши жавоб учрашувининг (0:2) энг яхши ўйинчиси деб топилди
Меҳмонлар даниялик посбоннинг дарвозасига уч марта аниқ зарба беришди, 80-дақиқада эса Шмейхель Стивен Н'Зонзи тепган пенальтини қайтарди.
"Лестер" икки ўйин натижасига кўра "Севилья"ни ортда қолдирди ва мусобақанинг чорак финалига йўл олди.