Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Монако» - «Манчестер Сити»: Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналидан ўрин олган “Монако”-“Манчестер Сити” учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал, жавоб ўйини
15-март 2017 йил. Монако. “Луи II” стадиони

“Монако”-“Манчестер Сити”

Ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)
Биринчи ўйин: 3-5

Тахминий таркиблар:
“Монако”: Субашич, Сидибе, Раджи, Жемерсон, Менди, Силва, Бакаёко, Фабино, Лемар, Мбаппе, Фалкао.
“Манчестер Сити”: Кабалеро, Саня, Стоунз, Отаменди, Клиши, Фернандино, Стерлинг, де Бруйне, Силва, Сане, Агуэро.

Майдонга тушмайди: Глик, Боскиля, Карилло, – Габриэл Жезус

Ўйин превьюси:
Биринчи учрашувдаги голлар шоусидан сўнг, мухлислар Монакода ҳам унинг иккинчи қисмини томоша қилишга ишонишмоқда. Леонарду Жардим шогирдлари кейинги босқичга ўтишлари учун иккита гол урса бўлгани. Демак, “Монако” дастлабки дақиқалардан ҳужумга интилади. Хосеп Гвардиола шогирдлари эса ҳимоядан ҳужумга ўтадиган жамоа сирасига кирмайди ва улар ҳам ҳужумкор ўйинга ҳужумкорлик билан жавоб қайтаришга интилишса ажаб эмас.
Биринчи ўйинда францияликлар гарчанд йирик ҳисобда мағлубиятга учрашган бўлишсада, бироқ улар ҳужумкор ўйинлари эвазига Англияда ўз ҳурматларини сақлаб қолган ҳолда уйга қайтишди. Тўғри Фалкаонинг зарбаси агарда гол билан якунланганда ва ҳисоб “Монако” фойдасига 3:1 кўринишига келганда биринчи баҳс якуни ҳам умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин Жардим шогирдлари ҳужумда қандай фаол бўлган бўлишган бўлишса ҳимояда шунча кўп хатоларга йўл қўйишди.
“Монако” “Этихад” стадионидаги маглъубиятдан сўнг ички чемпионатда 4та ўйин ўтказиб (2:1 – Генгам, 4:3 – Марсел, 4:0 – Нант, 2:1 – Бордо) барчасида ғалаба қозона олди ва мазкур баҳсга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда.
“Манчестер Сити” эса АПЛда иккита ва Англия Кубогида ҳам иккита ўйин ўтказиб 3 ғалаба ва 1 дурранг қайд этди. “Манчестер Юнятед”га қарши учрашув эса қолдирилган. Шаҳарликларни ЕЧЛда “Монако”га қарши баҳсдан сўнг АПЛда кетма кет 3та қийин (Ливерпул, Арсенал, Челси) ўйин кутаётганини ҳам унутмаслигимиз лозим.
“Монако” (Франция) – “Манчестер Сити” (Англия) учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади. Баҳсни Узрепорт Тв орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 18:01, 15.03.2017.
Ўқилди: 5736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.