Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёшлар лигасида "Навбаҳор" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган кичик “водий дербиси”да дуранг натижа қайд этилди.

"Навбаҳор" клуби “Нефтчи” ёшлари билан ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмади.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Абдуазиз Султонов ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига оз вақт қолганида фарғоналик ёшлар дурангни таъминловчи голни уришди. Меҳмонларнинг голига Отабек Исроилов муаллифлик қилди.

Учрашув давомида "Навбаҳор" ёшларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Биринчи бўлимда Аҳмад Мамадалиевда, танаффусдан кейин Азизбек Турғунбоев ва Билол Тошмирзаевда яхшигина имкониятлар бўлганди. Мамадалиевнинг жарима майдончасига кириб берган зарбасидан кейин тўп рақиб ҳимоячисининг юзига тегиб қайтди. Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, иккинчи уринишда Турғунбоевнинг гол уришига “Нефтчи” посбони имкон бермади. Тошмирзаевнинг якуний зарбасига эса аниқлик етишмади. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам вазиятлар юзага келди. Акрам Баҳриддиновнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан жаримадан тепган тўпини Нодир Ашурматов қийинчилик билан қайтариб қолган бўлса Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Ёшлар лигаси, 3-тур.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1 (1:0). 15 март. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Лупашко, И.Носиров, М.Нехочин, А.Ражаббаев.
Назоратчи – А.Клепиков.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Равшан Хурсанов, 14. Аҳмад Мамадалиев, 16. Абдуазиз Султанов (51. Акбарали Холдоров, 82), 27. Тимур Толипов, 35. Алишер Мирзаев, 44. Аббос Отахонов, 48. Азизбек Турғунбоев (21. Билол Тошмирзаев, 66), 63. Искандар Сиддиқжанов.
“Нефтчи”: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Отабек Ҳайдаров, 6. Аброрбек Исмоилов, 8. Исломжон Тошпўлатов (7. Акрам Баҳриддинов, 46), 10. Хуршид Асқаралиев (18. Авазбек Ўлмасалиев, 67), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Жамшид Қобилов (22. Хусанбой Ғаниев, 64), 27. Бахтиёр Ёқубов (11. Эломон Каримов, 46), 32. Миржалол Неъматов, 77. Исломбек Каримов (15. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 58), 88. Сирож Рўзметов (9. Абдуқодир Артиков, 75).
Голлар: А.Султанов (22) – О.Исроилов (90).
Огоҳлантиришлар: Ғ.Каримов (76) – О.Исроилов (59).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:28, 15.03.2017.
Ўқилди: 6147 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик