Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Навбаҳор" - "Нефтчи". Водий дербисида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Наманган шаҳрида Олий лига 3-туридан ўрин олган учрашувда мезбон "Навбаҳор" жамоаси Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқасида мезбонлар устунлик қилишди. Сўнгра ўйин бироз тенглашгандай бўлди. Ҳисоб очилишига дарвозабонлар йўл қўйишмади. 30-дақиқада Ғиёс Комилов ҳисобни очишга жуда яқин келганди, аммо фарғоналиклар посбони Ўткир Юсупов мағоратини ишга солди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Комилов яна "Нефтчи" дарвозасига гол уришга уринди, аммо Юсупов бунга яна йўл қўймади.

41-дақиқада меҳмонлар бурсак тўпи тепиш имкониятига га бўлдилар. Стандартдан узатилган тўпни Дмитрий Комаровский ҳисобни очди- 0:1.

Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга уринган мезбонларнинг деярли барча ҳужумлари чап қанотдан ташкил этилди. Аммо жарима майдонига тўп узатишлар ёки ноаниқ чиқди ёки яна ўша Юсупов коптокни ушлаб олди.

Бўлим ўрталарида меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида Неманья Йовановични чалиб йиқитишди. Равшан Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини жабрланувининг ўзи аниқ бажарди - 1:1.

Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида Мансур Саидовда мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлган эди, аммо у жамоадоши Ғофуров яратиб берган вазиятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа, водий дербиси камтарона ҳисобдаги дуранг билан тугади.

 

Олий лига, 3-тур.

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1 (0:1)
Гол: Йованович (77-пен) - Комаровский (41)

Навбаҳор: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
Захира: 1. Акмал Ортиқов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Аббосжон Отахонов, 11. Абдуазиз Султонов, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Ўамшитдинов, 77. Азизбек Турғунбоев.

Нефтчи: 1. Ўткир Юсупов, 2. Сергей Концевой, 5. Ҳамза Каримов, 8. Умиджон Қодиров, 9. Шерзод ҳакимов (с), 11. Аббос Махситалиев, 14. Терентий Луцевич, 15. Хусниддин Ғофуров, 17. Музаффар Музаффаров, 20. Дилёр Ирматов, 55. Дмитрий Комаровский.
Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 7. Акрам Баҳритдинов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 18. Жавоҳир Расулов, 22. Фурқат Ҳасанбоев, 23. Абдураҳмон Абдулхақов, 30. Саид Абдужабборов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:55, 16.03.2017.
Ўқилди: 11129 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.