Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Буюкликка йўл: Погба учун у қаердан бошланади?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» негадир ҳамон мухлислар кутган ютуқларга эришолмаяпти. Катта умидлар билан жамоага қайтарилган Поль Погба эса талаб қилинган даражадаги натижаларни қайд эта олганича йўқ ҳали. Шу муносабат билан Interfutbol.uz ярим ҳимоячининг сўнгги ойлардаги фаолиятига таҳлилий назар солди.

Таъкидлаш лозим, Погбанинг Манчестерга қайтишини мухлислар илиқ қарши олишди. У АПЛнинг шу пайтгача ўтказилган турларида саккиз марта ўйиннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

Қисқача айтганда, айнан Погба «Манчестер Юнайтед»нинг янги йилдан бери фақатгина «Халл Сити»га ютқазганида бош сабабчи. Французнинг жамоада тутган ўрни муҳим ва Моуриньо унинг таркибда бўлиши бошқа футболчиларга афсонавий клубда тўп сураётганини, «МЮ» фақат ғалаба учун майдонга тушишини эслатиб туриши лозимлигини айтади.

Аслида-ку, «Манчестер Юнайтед»да юқори савияли, жаҳон даражасидаги футболчилар етарли. Де Хеа, Мата, Мхитарян, Ибрагимович - булар, сўзсиз, юлдузлар. Бироқ Поль Погбанинг либослари жуда яхши сотилаётганига қарамай, у - келажак юлдузи.

Албатта, ўтган ёзда Погбанинг трансферидан сўнг юзага келган шов-шувлар ва «У шунча пулга муносиб ўйнар олармикан?», қабилидаги мантиқли саволларда ҳам жон бор. Лекин ёддан чиқармаслик керакки, иқтидор учун алоҳида шуғулланиш шарт эмас, буюклик - ўзи аста келадиган тушунча.

Футбол тарихида Погбага ўхшаш «бўрттирилган қаҳрамонлар» илгари ҳам учраган. Фарқ шундаки, олдинлари бундайлар учун жуда катта пуллар сарфланмасди. Шунингдек, ҳаддан ташқари умид боғланган ўйин­чилар қайсидир жамоани чемпионлик сари етаклай олгани ҳам кўп учрамайди. Шундай экан, Погба «МЮ» учун наф келтирадими-йўқми, бу ҳақда ўйлаш керак эмасдек туюлади. Ҳаммаси - вақт ҳукмига ҳавола...

«МЮ»нинг афсонавий футболчиси, сардори Рой Киннинг уч ака-укаси бор. Лекин ирландиялик футболчи «Сент-Этьен» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўртасидаги учрашув вақтида Флорентин ва Поль Погбаларнинг бир-бирларига муносабатини кўриб, кулгули, аммо муҳим бир гапни айтиб юборди: «Оға-ини Погбалар бугун шунчалик кўп гаплашишдики, мен биродарларим билан сўнгги беш йилликда ҳам шунча гаплашмаганман». Қизиғи шундаки, ҳатто Моуриньо яқин қариндошларнинг бундай муомаласига қарши чиқмади. Аксинча, у «Француз Погба» ва «инглиз Погба» ўртасидаги курашда энг кўп қийналадигани - уларнинг онаси», деб ҳазиллашди.

Бизнингча, Рой Кин оилавий муносабатларнинг бузилишини истамайди. Лекин у кўпчилик пайқамаган бир нарсани сезди - Полда арзимаган оилавий саҳналардан ҳам қандайдир «шоу» ясашга мойиллик бор. Бошқача айтганда, ўзини ҳаммадан фарқли қилиб кўрсатиш - махсус йўл бўлиб, бу кейинчалик футболчининг бутсаларида, соч турмакларида пайдо бўлди.

Мазкур ҳаракатлар унинг жамоада етакчи эканини билдириб туриши керакдай туюлади. Аммо ҳозирча Поль фақат ўз уйидагина бош юлдуз, «МЮ» ва жаҳон футболида эмас. Бундан келиб чиқяптики, Погба - оддийгина «безбет» йигитча, холос.

Аммо шу билан бирга, Погбанинг ижобий томонлари ҳам бор. Дейлик, кунларнинг бирида Анри ва Ибрагимович суҳбатлашиб ўтиришганида, уларнинг ёнидан Поль ўтиб қолади. Шунда Ибра унга юзланиб, «Кел, жаҳон юлдузлари билан бироз ўтир», дейди. Сезганингиздек, Златан бу ўринда Погба ҳали улар даражасига етмаганига шаъма қилиб, ҳазиллашади.

Погба эса Анрига қараб: «Кўряпсанми? Златан доим шунақа. Бу эса унга майдонда жуда қўл келади», - дейди. Умуман айтганда, Погба афсоналар билан ўзини жуда камтар тутади. Муҳими - у бу ерда соф, самимий сўзлаган. Бироқ нима бўлганда ҳам, Рой Кин Погба борасида қисман ҳақ - Полга бирозгина барқарорлик етишмаяпти. Шу боис у теварак-атрофдан ўзига таянч қидирмоқда.

Кўрсаткичлар қандай?

Харри Реднаппнинг сўзлари ёдингиздами? У айтгандики, агар Погба 90 миллион фунт турса, унда Аллининг нархи - 100 миллион. Аммо шуниси ҳам борки, Полни Алли билан солиштириш ярамайди. Негаки, Деленинг майдондаги вазифалари умуман бошқа. Погба эса чапга тортилган марказий ярим ҳимоячи бўлиб, ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам ёрдам бериши лозим.

Энди унинг натижаларини кўриб чиқамиз. Ўйинлар давомида тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича Поль АПЛда 21-ўринда. Наҳотки, Моуриньо Погбага тўп учун курашмасликни тайинлаб, бу ишни Эррера ва Кэррикка ишонса? Ишониш қийин. Демак, француз яхши ҳаракат қилолмаяпти.

Тўпни эгаллаб олиш бўйича - 18-ўрин. Қоида бузишлар - АПЛ хавбеклари ичида биринчи ўрин. Аммо дарвозага зарба бериш борасида Поль Де Брюйне ёки Маҳрез сингари ҳужумкор ярим ҳимоячиларни ҳам ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олган. 90 дақиқа ичидаги голлар бў­йича бешинчи ўрин.

Ҳаводаги курашларда Феллайнидан кейин иккинчи. Зарба йўлига тўп ташлаш борасида Чарли Адам ва Стивен Дефурлар билан бирга пешқадам. Аммо бу кўрсаткичлар Полнинг дунё миқёсидаги юлдуз эканини исботлаш учун камлик қилади, ҳар ҳолда.

Хуллас, Погба аслида кўп нарсага қодир. Лекин ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатолмаяпти, ҳозирча. Бошқача айтганда, агар у мукаммал ўйнамаса, «Манчестер Юнайтед» Англияда ҳукмронлик қилолмайди. Боз устига, бошқа футболчиларга нисбатан ўта қаттиққўл бўлган Моуриньо шогирдини кўп ҳолларда кечир­япти. Бу эса Погбани ҳам издан чиқараётгандек, гўё.

Ваҳоланки, Моуриньо айтгандики, яна бир-икки йилдан сўнг Погба учун сарфланган пул оддий ҳолдек туюлади. Погба эса бунинг учун энг аввало, Ибрагимовичдан футбол абадиятини ўрганиб олиши лозим. Эътибор беринг, Златан ўттиз ёшигача 529 ўйинда 232та гол урган (бир ўйинда ўртача 0,44та гол), ўттиздан кейин эса 300 ўйинда 246та гол (ўртача 0,82та).

Қизиғи шундаки, Ибра осонроқ гол уриш учунгина Италия ва Испанияни ташлаб, Францияга келмаган. Швед интервьюларининг бирида тан олгандики, узоқ вақтларгача ундаги худбинлик майдондаги натижаларга салбий таъсир ўтказиб келган.

Яъни, у худбинликни ўзига ишонч билан адаштириб юборган. Футболда оддийлик зарурлигини пайқаганидан кейингина ўзи истаган натижаларни қайд этишни бошлаган. Ярим ҳимоячи Погбадан ҳам айни пайтда дунё худди шундай бар­қарорликни кутмоқда. Йигитча ҳали ёш экани учун уни тўғри тушуниб, ниҳоят, майдонда ақлини ҳам ишлатишини кутиб турайлик-чи... Балки, шунда Погба аслида ким эканини кўрсатар?!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 17.03.2017.
Ўқилди: 8675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.