«Фенербахче» бош мураббийи Дик Адвокаат мавсум охирида мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақида айтди.
«Мавсум охирида барчасига нуқта қўяман. Мураббийлик фаолиятимни якунлайман, буни вақти келди» - деди Адвокаат.
69 ёшли Адвокаат 2016 йил август ойидан буён «Фенербахче» клубини бошқармоқда. Айни пайтда жамоа Туркия чемпионатида 4-ўринни эгаллаб турибди.