Олий лиганинг 3-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди.
Ўйин меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. 2-дақиқада навоийликларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Қўқонликлар жарима майдончаси яқинида Артур Геворкянга қарши қўполик ишлатилди. Туркманистонлик футболчининг ўзи жарима тўпини шерикларига ошириб берди. Юзага келган пала-партишликдан кейин тўп дарвоза тўсинига тегди.
6-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Андрей Сидоров боши билан дарвоза томон йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади. Бундан олдин Филип Райевац ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жарима майдончасига киришга уриниб кўрди. Уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.
13-дақиқада Райевацга қарши қўполлик ишлатилди. Аммо, жаримадан оширилган тўпни сербиялик ҳужумчи дарвозага тўғирлай олмади.
21-дақиқада яна бир жарима тўпи тепилди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасидан сўнг тўп тўғри Макосиннинг қўлига бориб тушди.
43-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин эди. Лекин ҳимоячилар ва дарвозабоннинг ҳаракатлари эвазига голдан сақланиб қолинди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Филип Райевац меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Бу сербиялик ҳужумчининг иккинчи ўйиндаги иккинчи голидир.
55-дақиқада Андрей Сидоровга бироз тезлик етишмади. Акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борар эди.
58-дақиқада Филип Райевац дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётган пайтда йиқилиб тушди. Қулай имконият қўлдан бой берилди. 75-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида ёлғиз қолганига қарамай, тўпни ўзида кўп ўшлаб қолди. Натижада қулай имконият қўлдан чиқарилди.
Қолган дақиқаларда жамоалар бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо мухлислар бошқа гол кўрмади.
Олий лига
3-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Усмонов, Т. Гайнулин, Ш.Насибуллаев.
Назоратчи: Б. Тоғаев.
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин
Гол: Филип Райевац-50.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов (10. Жавоҳир Сидиқов-65), 11. Андрей Сидоров, 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов (85. Руслан Мелезиддинов-63), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (9. Носир Отақўзиев-81).
Захира: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов , 17. Аваз Маматхўжаев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиёзов (9. Отабек Зокиров-80), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.
Захира: 16. Умид Хонимқулов, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 35. Орзу Раззоқов, 77. Бекзод Ғанижонов, 85. Андрей Деркач.