"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Севилья"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизга қарши чемпионатда барқарор ўйин кўрсатиб, юқори ўринлар учун жиддий курашаётган жамоа ўйнайди. Биз бу ўйиндан сўнг ўзимизни қулай ҳис қилиш ва навбатдаги ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўришда давом этишни таъминлашга уринамиз. Чунки ҳес ким кейин нима бўлишини билмайди.
Торрес? Мен жамоада ҳеч кимга қарши эмасман, акс ҳолда, ўйнамайдиган ҳар бир ўйинчи мен билан ўртамизда муаммо борлиги тахмин қилиниши мумкин. Ундай эмас. Хуанфран бизга бешта соврин келтирган, у ҳам ўйнамади, аммо ҳеч ким бу ҳақида гапирмайди. Мен ҳар доим жамоага яхши тилак тилайман.
Торрес ҳам, Гамейро ҳам яхши формада. ртага улардан қайси бири бошланғич таркибда бошлайди ёки захирада қолади, ҳал қиламиз.Улардан бири 90 дақиқа ўйнайди деб ўйламайман", - дейди Симеоне.