Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогида олтин медал соҳибига айланди!

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида давом этаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина олтин медал соҳибига айланди.

Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича мутлоқ рекордчи ва Олимпиада чемпиони Оксана бугун бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсларда 14,333 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.

“Бугунги иштирокимдан мамнунман. Мусобақада рақобат жуда ҳам кучли бўлди ва мен унда зафар қучганимдан жуда ҳам ҳурсандман. Мен ўз сакрашимни айнан мазкур Кубок учун тайёрлаётган эдим. Мен мураккаб элементларни амалга оширмадим, шу сабаб ҳам ғалаба қозонганим бу ҳақиқий омад", - дейди Оксана.

41 ёшли спортчимиз яқин орада ўз фаолиятини якунлаш истагида эмаслигини ва кейинги Олимпиадада ҳам иштирок этиш ниятида эканлигини айтиб ўтган эди.

“Бу турнир Монреалда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Насиб этса, 2020-йилда ҳам Бокуга ташриф буюраман ва бу сафарги баҳс мен учун Олимпиадага тайёргарлик сифатида бўлади”, - дейди спортчимиз.

Эслатиб ўтамиз, мазлур жаҳон кубоги 16-19 март санасига қадар ўтказилмоқда. Баҳслар эса Боку шаҳридаги Миллий гимнастика аренасида бўлиб ўтмоқда. Унда жами 23та давлат вакиллари 10 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришяпти.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:03, 19.03.2017.
Ўқилди: 6692 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.