Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-0 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Ютуқ учун Damas ўйналганига қарамай «Пахтакор» стадионига энг кам мухлис ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олий лигасининг 3-туридан жой олган 6 та учрашув якунига кўра мухлислар ташрифи миқдори маълум бўлди.

Унга кўра, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби нафақат 3-турдаги, балки мавсумдаги энг юқори кўрсаткични қайд этган. «Нефтчи»га қарши водий дербисини томоша қилиш учун стадионга 18 992 томошабин ташриф буюрган.

1-турда «Навбаҳор» энг яхши кўрсаткични қайд этганди. 2-турда эса мавсум рекордини ўзи янгилади.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўтказилган олти учрашувда энг кам томошабин тўплагани билан ажралиб турди — 2 117. Клуб раҳбарияти мухлисларни стадионга жалб қилиш учун Damas автомобилини ютуқ сифатида ўйнаганига қарамай, бу нарса ишқибозларга таъсир кўрсатмади.

«Пахтакор» стадионига кириш чипталари 10 ва 20 минг сўмдан сотилганди. Буни ўртача 15 минг деб олинса, чиптадан тушган пул тахминан 32 миллион сўмни ташкил қилади. Damas’нинг энг арзони эса GM сайтида 34 миллион деб кўрсатилган бўлиб, уни ҳам хорижий валютага сотиб олиш керак.

«Пахтакор»нинг 1-турдан ўрин олган «Қизилқум»га қарши ўйинида Damas ўйналиши ваъда қилинган бўлиб, бу ваъда учрашув куни ўз кучини йўқотган ва стадионга кириш бепул қилинганди. Ўша куни «Пахтакор»га 4 мингдан зиёд ишқибоз келди. Кейинроқ эса унга олий ўқув юрти талабалари мажбуран олиб борилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон Олий лигаси
3-тур
Мухлислар ташрифи

«Навбаҳор» — «Нефтчи» 1:1 (18.992)
«Бухоро» — «Обод» 0:1 (7.631)
«Қўқон—1912» — «Қизилқум» 1:0 (7.621)
«Шўртан» — «Машъал» 0:2 (4.751)
«Сўғдиёна» — «Олмалиқ» 3:2 (3.712)
«Пахтакор» — «Динамо» 0:1 (2.117).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:58, 20.03.2017.
Ўқилди: 10085 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2877]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [2552]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2368]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1946]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1830]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1824]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1722]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1469]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1465]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик