"Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво билан "Вильярреал" клуби қизиқмоқда.
Tribalfootball хабарига кўра, Испания клуби дарвозабони Серхио Асенхо жароҳат олганидан сўнг, назарини Бравога қаратган.
У ўтган йили ёзда «Барселона»дан "Манчестер Сити"га ўтган ва шу йилнинг бошида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган эди.
33 ёшли дарвозабон билан "Милан" ва "Лейпциг" ҳам қизиқмоқда.