Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича “Fazza-2017” халқаро Гран-При турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақада 50га якин давлатлардан 400дан ортиқ паралимпия спортчилари куч синашмоқдалар.
Улар қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг 4 нафар спортчиси ҳам нуфузли мусобақада иштирок этди. Маълумки паралимпиячилар ўртасидаги мусобақалар турли тоифаларга ажратилган ҳолда ташкил этилади. Шу боисдан ҳам Гран-При турнири гарчанд 26 мартга қадар давом этсада, ҳамюртларимиз иштирок этган тоифадаги беллашувлар ўз якунига етди.
Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоси аъзоси Наталья Семенова енгил атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича кумуш, найза улоқтириш тури бўйича олтин медалларни қўлга киритганди. Яна бир спортчимиз Элбек Султонов ядро ва диск улоқтириш баҳсларида бронза медалларига эга бўлди. Демак, мазкур мусобақада хамюртларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритдилар.
Эдегор: "Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман" [4126]
Мессига тарихий рекордгача яна икки гол қолди [3471]
Бернарду Силва «Реал»ни тарк этиши мумкин [3032]
Эдегор Бернарду Силва ҳақида: «У ақлдан озди» [2737]
«Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнлари бугун якунланади [2730]
Владимир Крамник Ўзбекистоннинг шахмат Олимпиадасидаги ғалабасини юқори баҳолади [2545]
Жезуш Роналдуни нега майдонга туширмаганини тушунтирди [2523]
Рафиньядан хавотир олишмоқда [2420]
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медаль қўшилди [2253]
“Барселона” Эрлинг Ҳоландни қўлга киритиш йўлини топди — El Nacional [2132]













