Кириш Регистрация

«Динамо» Ўзбекистон кубогида Зоминдан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи доирасида Зоминда маҳаллий «Зомин» клуби меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан иродали ғалаба билан қайтди.

Жорий мавсумда Биринчи Лигада жиддий мақсадларни кўзлаётган Жиззах вилоятининг «Зомин» клуби футболчилари мавсумдаги дастлабки ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумкорликни ошириб, 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, 1:0.

Ушбу тезкор гол маҳаллий мухлислари қаршисида тўп сураётган зоминлик футболчиларни яна олдинга бошлаши кутилганди, аммо аксинча бўлиб чиқди.

Ҳужумкорликни оширган «Динамо» футболчилари орадан 10 дақиқа ўтиб, 16-дақиқада Сардор Сулаймоновнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди, 1:1.

Ҳисоб тенглашгач, вакилларимиз яна ҳужумга ўтишди. 22-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни ҳужумга етиб келган марказий ҳимоячи Бунёд Исроилов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, Самарқанддан ташриф буюрган мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди, 1:2.

Ўйиннинг қолган қисмида ҳам ҳар икки томон ҳам мухлисларга шиддатли ўйин тақдим этишган бўлишсада, кичик ҳисобдаги устунлик сақланиб қолинди ва бу натижа «Динамо»га нимчорак финал йўлланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.

«ЗОМИН» - «ДИНАМО» - 1:2

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), М. Турдиев (Жиззах)

Голлар: ? 6 – Сардор Сулаймонов 16, Бунёд Исроилов, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Шохруҳ Холматов, Жасур Азимов, Акмал Бозоров, Раду Рогак, Ориф Мамажонов (Амиржон Сафаров, 66), Искандар Холмирзаев (Омаджон Тайлоқов, 80), Комил Шарофутдинов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 55).

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни 31 март куни 4-тур доирасида Самарқандда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 18:29, 24.03.2017.
Ўқилди: 8324 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик