«Манчестер Юнайтед» клубининг афсонавий футболчиси Эрик Кантона «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресни танқид остига олди.
Франция футболи юлдузига Суареснинг Чемпионлар лигасидан ўрин олган «ПСЖ» (6:1) клубига қарши ўйиндаги қилиғи ёқмади.
«Луис Суарес кемирувчи эмас, энди у шўнғувчи! Ўзиям жуда яхши, чиройли шўнғувчи. Унинг қилиғи муғомбирлик, фирибгарлик ва ўлим талвасасига ўхшаш. Буни болаларга кўрсатманг. Бу уят!» - деди Кантона Eurosport эфирида.