Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Статислав Черчесов: «Терма жамоа эшиги барча учун очиқ»

Баҳо:
+ | -

Москвадаги Футбол уйида Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Кот-д~Ивуар (24 март) ва Бельгия (28 март)термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Узоқ танаффусдан кейин Александр Бухаров яна термага чақирилди. «БИЗНЕС Online» нашри шу муносабат билан Черчесовдан интервью олди.

- Станислав Саламович, Василий Березуцкийнинг фаолиятини якунлагани тўғрисидаги хабарга қандай изоҳ берасиз?

- Василий билан бу ҳақда гаплашдим. Унинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Вазият ўзгариб кетди. Березуцкийнинг чизиғида янги футболчиларни синовдан ўтказамиз.

- Бу футболчининг терма жамоа­дан кетгани тактикага ҳам ўзгартириш киритадими?

- Агар эътибор берган бўлсангиз, турли сабаблар туфайли уч марказий ҳимоячи тактикасига ўтамиз.

- Янги сардор номини ҳозир айта оласизми?

- Буни футболчилар жам бўлишгандан сўнг ҳал қиламиз. Ҳозирда Самедов ва Акинфеев вице-сардоримиз ҳисобланишади. Ўйлашимча, бу борада катта ўзгариш бўлмайди.

- Марио Фернандес юридик жиҳатдан Россия терма жамоаси сафида ўйнай оладими?

- Баъзи бир нозик жиҳатлар борки, бу ҳақда гапира олмайман. Ке­йин чалкашликлар юзага келиши мумкин. Фернандесни жамоага мослашиши учун чақиряпмиз. Яхшиямки, уни кўп футболчилар танишади. Лекин жамоа биргаликда Мариога ёрдам бериши керак. Ҳуқуқий саволларга жавобларни эса юристларимиздан эшитганингиз маъқул.

- Георги Жикия ҳозирча «Спартак»да ўйнамаяпти. Аммо терма жамоадан чақирув олди...

- Барча ўйинларни кўрдим, аммо «Спартак»никини эмас. Жикия йиғинлардаги учрашувларда майдонга тушди. Баҳордаги биринчи ўйинни кузда олган сариқ карточкалари туфайли ўтказиб юборди. Балки, шу туфайли ҳам «Спартак» мураббийининг режалари ўзгариб кетгандир. Лекин чемпионат ўйинлари энди бошланди. Жикия жуда ёш футболчи. Шу ўринда Гранат ҳам рўйхатимизда борлигини айтмоқчиман. Биз барча футболчиларни кўздан кечирамиз. Ростовдаги ўйинга ташриф буюргандим. Владимир эса кўз ўнгимда жароҳат олди. Агар мавсум охирига қадар сафдан чиқмаганида таркибда бўларди. Шунингдек, у биз қўлламоқчи бўлган схемада ўйнаётган клуб шарафини ҳимоя қилмоқда. Жикия ҳақида гапирадиган бўлсам, у биз билан битта йиғинда иштирок этди. Уни яна бир бор синашга қарор қилдик.

- Роман Нойштедтердан қай тарзда фойдаланмоқчисиз?

- У сўнгги ойда олтита учрашувнинг учтасини тўлиқ ўтказди. «Краснодар»га қарши ўйинини кўрган бўлсангиз, Роман марказий ҳимоячи сифатида майдонга тушди. Олдинлари таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарарди. Шу боис ҳам бироз ажабландик. Умуман олганда, у ўз чизиғида ишонч­ли ўйнайди.

- Александр Бухаров «Манчестер Юнайтед» дарвозасига урган голидан ташқари яна нимаси билан ажаблантирди?

- Биз жамоаларнинг йиғинлардаги ўйинларини томоша қилгандик. Унинг яхши формадалиги кўриниб турганди. Агар хотирам панд бурмаётган бўлса, «МЮ»га қадар у иккита гол урди ва яна иккита голга ассистентлик қилди. Унинг меҳнатини кўриб турибмиз. Яна такрорлайман, бизнинг схема учун шундай футболчи керак. Кокорин, Смолов каби футболчилар жароҳат туфайли рўйхатга киритилишмади. Бухаровнинг чақирилишида ажабланарли нарса йўқ. Чунки терма жамоа эшиги барча учун очиқ.

- Тарас Бурлакни терма жамоага чақирмаётганингизнинг сабаби борми?

- Ўзини кўрсатаётган яна 15 нафар футболчини санаб ўтишим мумкин. Келинг, таркибда борларни муҳокама қилайлик.

- Олдинлари футболчиларни йиғинлар учун ҳам чақирардингиз. Ҳозир бундай қилмаяпсиз.

- Айни пайтга келиб номзодларни яхшилаб билиб олдик. Агар қандайдир юлдузча чиқиб қолса, ўйнатиб кўрамиз. Бунга Бухаровни мисол қилиш мумкин.

- Ҳозирги таркиб Конфедерациялар кубоги учунми?

- Қайсидир маънода шундай.

- Кокорин футбол туфайли таркибда йўқми?

- «Андерлехт»га қарши баҳсни стадионда томоша қилдим. Шунингдек, бошқа ўйинларни ҳам кўрдим. Қароримиз спорт принциплари асосида қабул қилинган. Йўл қоидасини бузганининг бунга алоқаси йўқ.

- Жамоадаги қайси чизиқни муаммоли деб ҳисоблайсиз?

- Қандай тушунтирсам экан? Терма жамоага чақирган барча футболчиларга ишонамиз. Бизнинг вазифамиз муҳокама қилиш эмас, балки ўша муаммони ҳал қилиш.

- Дарвозабонлардан қайси бири майдонга тушади?

- Ҳозир бир нарса дея олмайман. Қатардаги йиғинга уч нафар дарвозабон билан борамиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:16, 26.03.2017.
Ўқилди: 5949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.