Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Самвел Бабаян «Пахтакор» клуби сиёсатидан норози экани ҳақида айтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Пахтакор» клубидан норози эканини маълум қилди.

"Таркибда муаммолар бор. Шу сабаб Ўзбекистон клубларига эътирозим бор. Масалан, «Пахтакор», «Бунёдкор». «Пахтакор»нинг бир йўла уч футболчисида жароҳат бор эди: Игорь Сергеев, Станислав Андреев ва Александр Лобанов. Клублар билан жиддий иш олиб боришимиз зарур" - деди Бабаян.

Жароҳатлардан кафолатланмаган футболда клублар билан айнан нима учун жиддий иш олиб бориш кераклигига Самвел Бабаян ойдинлик киритмаган. Аввалроқ «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Сергей Лушчан терма жамоа мураббийлари сабаб Элдор Шомуродов хизматидан етарли даражада фойдалана олмагани ҳақида айтиб ўтгади.

Самвел Бабаян суҳбат давомида нима учун жароҳати бор футболчиларни Қатарга қарши ўйиннинг асосий таркибига киритганига изоҳ бермаган. Қайд этиш керак, Александр Лобанов ҳам, Игорь Сергеев ҳам асосий футболчилар сифатида ҳаракат қилди.

Ваҳоланки мана шу жароҳатли футболчиларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар бор эди. Шулардан бири Қатар Юлдузлар лигасининг олти ўйинида 4 та гол уришга муваффақ бўлган Темурхўжа Абдухолиқов.

Маълумот учун, Игорь Сергеев ҳал қилувчи саралаш босқичининг етти ўйинида майдонга тушиб, бирорта ҳам гол уролмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:18, 29.03.2017.
Ўқилди: 15874 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик