Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган водий дербисида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” Фарғонада тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Учрашувлар тарихи

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 18та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида – 65:26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 8 очкони қўлга киритган.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  2:1

30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  0:1

08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:2

29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:3

29.10.2000 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалабага эришган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” зафар қучган.

 

Учрашув ҳакамлари

Фарғонадаги баҳсда Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Учрашув назоратчиси – Сайфиддин Эрматов.

Олий лига

4-тур

31 март

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

 

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 31 март куни соат “Истиқлол” стадионида 16:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарларимиз ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 16:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:00, 30.03.2017.
Ўқилди: 5015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6081]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2664]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2609]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2515]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2404]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1784]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1549]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1534]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1503]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1465]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.