Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Тбилисида дзюдо бўйича нуфузли Гран-При турнири старт олади

Баҳо:
+ | -

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 31 март 2 апрель кунлари дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг тўрт қитъасининг 36 та мамлакатидан ташриф буюрган 251 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Тбилиси Гран-Присида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 13 нафар ҳамюртларимиз ҳимоя қилишади. Булар: -60 кг: Дониёр Султонбоев ва Муҳриддин Тиловов, -66 кг: Баҳром Иноятов ва Сардор Нуриллаев, -73 кг: Ғиёсжон Бобоев ва Мирзоҳид Фармонов, -81 кг: Шарофиддин Болтабоев ва
Давлат Бобонов, -90 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов ва Шаҳзодбек Собиров,
-100 кг: Бекмурод Олтибоев ва Сойиб Қурбонов, +100 кг: Болтабой Болтаев.

Бугун мусобақада эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Уларда Дониёр Султонбоев (-60 кг) илк баҳсда озарбайжонлик Садиғовга, Сардор Нуриллаев (-66 кг) грузиялик Газашвилига, Баҳром Иноятов (-66 кг) эса эронлик Нуризодаларга қарши татамига чиқишади. Муҳриддин Тиловов (-60 кг) эса рейтингда эгаллаб турган ўрни эвазига биринчи босқичдан жангсиз ўтиб, курашни тўғридан тўғри иккинчи босқичдан бошлайди.

Шунингдек, яна уч нафар ҳамюртларимиз – Ғиёсжон Бобоев (-73 кг), Давлат Бобонов (-81 кг) ва Сойиб Қурбонов (-100 кг)лар ҳам рейтингдаги мавқеълари эвазига дастлабки саралаш босқичидан озод этилишган ва иккинчи босқичга имтиёзли йўлланма олишган.

Эртага -73 ва -81 вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилса, мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазндаги полвонлар (-90, -100, +100) ўзаро куч синашишади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Тбилиси Гран-Присида Диёрбек Ўрозбоев олтин медаль соҳибига айланган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:29, 31.03.2017.
Ўқилди: 7100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик