Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мигель Данни билан интервью: "Балки Россияда қоларман"

Баҳо:
+ | -

«Зенит»нинг португалиялик ҳужумкор футболчиси Мигель Данни Россияда муқим яшаб олмоқчи, чоғи. Ҳарқалай, у Record нашри мухбирлари билан суҳбат жараёнида шу ҳақда ўйлаётганини яширмади. Яъни Россиядаги фаолияти юзасидан гапиришдан ташқари, келажак режаларига ҳам тўхталди.

Майдонга қайтиш

- Таслим бўлиш - менга хос эмас.Ўзимни қушдек енгил ҳис қиляпман. Яна тўп сура олишимдан беҳад мамнунман. Профессионал футболга илк қадамни ташлаган вақтда худди ҳозиргидек кўтаринки кайфиятда бўлгандим. Айни пайт спорт формамни тиклаш билан бандман. Ўйлайманки, тез орада яна рисоладагидек ўйнайман. Чунончи, яқинларим ва жамоадошларим қатори мухлислар ҳам мени чинакамига қўллаб-қувватлаб туришибди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Фаолиятини якунлаш хаёли

- Учинчи операция фаолиятимга нуқта қўйишини  ўйлаб, хавотирга тушгандим. Аниқроғи, тиззам 3-марта шикастлангач, бутсаларимни михга илиш ҳақида ўйлай бошладим. Айниқса, жароҳатнинг жиддийлиги маълум бўлгач, танамда мажол қолмади, гўё. Ахир тиззага боғлиқ 3та операция хоҳлайсизми-йўқ, одамга руҳий томондан ҳам таъсир ўтказади. Хуллас, жарроҳлик амалиётига 1 ҳафта қолганида, бу масалани обдон муҳокама қилдик. Охир-оқибат, оила аъзоларим ва шифокорлар билан бирга якуний тўхтамга келдик: футболдан кетишимга ҳали вақтли. Кўриб турганингиздек, яна майдондаман!

Тикланиш жараёни

- Кунига 2 маҳал 3,5 соатдан шуғулландим. Тушунарлики, футболчидан нафақат жисмонан, балки руҳан кучли бўлиш талаб этилади. Эрталаб ва кечқурун режа асосида олиб борилган 3,5 соатлик машқлар физиотерапевтлар назоратида ўтди. Мана, энди машғулотлар давомийлиги яна 1 соатга узайди. Албатта, бу осон эмас.

Келажак режалари

- «Зенит» билан шартномани узайтираманми-йўқ - буни билмайман. Ахир яқиндагина оёққа туриб, машқ қила бошладим. Фақат шуни айтишим керак, «Зенит» - жонажон жамоам. Бошқача ифода этганда, бу клуб уйимга айланганини ҳамма билади.

У билан хайрлашишим осон эмаслигини ҳам. Кўрамиз, мавсум охирида вазият қандай кўриниш оларкин? Фаолиятим якунланганидан кейин Россияда яшаш масаласими? Яширмайман, буни оила даврасида муҳокама қилдик.

Питерда фарзандларимнинг дўстлари жуда кўп. Улар мактабда бирга ўқишади, футбол ўйнашади. Умуман, Россия қолиш масаласида ҳали бир тўхтамга келмадик. Барчамизга маъқул келадиган вариант хусусида бош қотириш учун мавсум охиригача вақт бор. «Маритиму»га қайтишим мумкинми?

Бунга хоҳишим кучли, аммо оилам Питерда, фарзандларим «Зенит» тизимида шуғулланишмоқда. Албатта, хушманзара Мадейра оролига қайтиш - ажойиб. Бироқ бундай тақдирда болаларим орзумдаги келажакка эришолмайдилар.

Демоқчиманки, эндиликда ўзимни эмас, уларни кўпроқ ўйлашим лозим. Бордию, Португалиянинг қайсидир грандидан таклиф олсам, уни мамнуният билан қабул қиламан. Мамлакатнинг топ-клубида ўйнашни ким истамайди ахир? Лекин очиғи, бундай чорлов бўлиши эҳтимоли анча паст...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:20, 02.04.2017.
Ўқилди: 6460 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.