«Манчестер Сити» дарвозабони Клаудио Браво жамоани тарк этмаслигини айтди.
«Сити»ни тарк этмоқчи бўлганим ва янги клуб излаётганим - ёлғон. Бу нотўғри хабар. Мени Англияда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Оилам ҳам бу ерда ўзини жуда яхши ҳис қиляпти.
Ўйнамаган вақтимда миш-мишлар кўпайди. Ўзимга руҳшунос ёллаганим, инглиз тилини ўрганаётганим ҳақида гапиришди»,- деди чилилик дарвозабон The Telegraph нашрига берган интервьюсида.