«Реал» бош мураббий Зайниддин Зидан Испания чемпионатидан ўрин олган «Леганес» клубига қарши ўйиндан олдинги интервьюсида дарвозабон Кейлор Навас ҳақида гапирди.
«Кейлор Навас - «Реал»нинг асосий дарвозабони. Уни майдонга туширмаётганимнинг сабаби, ишончни йўқотганидан эмас, балки Касильяга ҳам ўйин амалиётини бермоқчи эканимдан. Ҳаммаси оддий. Эртага Навас ўйнайдими? Кўрасиз» - деди Зидан.
Аввалроқ, Кейлор Наваснинг ишончсиз шйини туфайли «Реал» ёзда бошқа дарвозабонни харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.