"Лестер" ҳужумчиси Аҳмад Муса 5 апрель куни маҳаллий вақт билан тунги соат бирда полиция томонидан ўз аёлига зўравонлик қилишда гумон қилиниб ҳибсга олди.
Daily Star хабарига кўра, футболчи ўз хонадонида ушланган ва сўроқ қилиш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Сўроқдан сўнг ҳеч қандай айбловсиз қўйиб юборилган.
"Лестер" клуби вакиллари бу воқеа юзасидан Муса билан суҳбатлашганлари ва бу борада футболчига ҳеч қандай жазо қўлланилмаслигини маълум қилишди.
Аҳмад Мусанинг 4 ёшли ўғли ва 20 ойлик қизалоғи бор.
Футболчи 2016 йилнинг ёзида 16 миллион фунт эвазига ЦСКАдан "Лестер"га ўтган эди. Раньерининг истефосидан сўнг Муса майдонда 14 дақиқа ҳаракат қилган, холос.