“Цементчи” футболчиларига “Хоразм”га (1:0) қарши учрашувдан сўнг икки кунлик дам олиш имкони берилган эди.
Футболчиларимиз кеча тушликдан сўнг ўз қароргохида йиғилдилар ва бугундан икки махалдан машғулотларга киришдилар. Жамоани сафарда икки жиддий учрашув кутиб турибди.
“Цементчи” дастлаб 13 апрел куни Қарши шахрида “Насаф-2” жамоасига қарши майдонга чиқса, 16 апрел куни Термизда “Сурхон” жамоаси билан куч синашадилар.
Ушбу учрашувларнинг жиддийлиги шундаки, “Насаф-2” жамоаси доим қувасойликлар учун ноқулай рақиб бўлиб келган. Ўтган мавсум хеч қайси жамоага 1 тадан ортиқ тўп фарқи билан ютқазмаган “Цементчи” айнан қашқадарёликларга 5:1 хисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган. Қувасойда кечган учрашувда эса кичик 1:0 хисобида имконият бой берилган бўлсада анча-мунча ноқулайликларни келтириб чиқара олган жамоа.
Дебютант жамоа “Сурхон” эса ушбу мусобақага шу йили қўшилган бўлсада, ушбу мавсумнинг ўзидаёқ ўз олдига Олий лигага чиқишдек улкан вазифани қўйган ва хозирча ўтган икки турнинг хар иккаласида дурранг ўйнаб хозирча қўйилган вазифасига лойиқ ўйин кўрсата олганича йўқ. Шу сабабли сурхандарёликлар хам “Цементчи”га жиддий қаршилик кўрсатиши ва фақат 3 очко учун харакат қилиши аниқ.