"Барселона" ҳужумчиси Неймар дисквалификация қилиниши мумкин.
Бразилиялик футболчи Ла лиганинг 31-турида "Малага" билан учрашувнинг (0:2) 65-дақиқасида Диего Льорентега нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилди.
Майдонни тарк таётиб, Неймар захира ҳакамига киноявий тарзда қарсак чалиб қўйди. Агар тартиб-интизом қўмитаси носпортча ҳаракат учун жазолайдиган бўлса, Неймар икки-уч ўйинга четлатилиши мумкин.
Шу тариқа, Неймар 23 апрель куни бўлиб ўтадиган "Реал" билан учрашувда қатнаша олмаслиги мумкин.