«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Сандерленд»га (3:0) қарши ўйиндаги ғалабадан мамнун эканини яширмади.
«Ажойиб натижа. «Ливерпуль» ва «Сити» ортидан биз ҳам ютдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди ва биз қозондик.
Яхши ўйнадик ва уч очкога эга бўлдик. АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоага тезроқ гол уриш муҳим. «Сандерленд»ни кучсиз жамоа экани кўриниб турди, улар босим остида ўйнашди.
0:0 ҳисобида ҳар нарса рўй бериши мумкин эди. Иброҳимовчидек футболчилар мана шундай вазиятларда керак бўлади. Златан гол урди ва шундан сўнг ўйин бизники эканини англаб етдик» - деди Моуриньо.