Олий лига 5-турида Ғузорнинг “Шўртан” клуби ўз майдонида “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эътиборлиси, ”Шўртан”га уч очко келтирган дастлабки гол муаллифи “оқ бўрилар” ёш ҳимоячиси Умар Эшмуродов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг, Умар Эшмуродов фикрлари билан ўртоқлашди:
-Кетма-кет мағлубиятлардан кейин мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Бош мураббий бўлиб тайинланган Ихтиёр ака Каримов ушбу баҳсга алоҳида тайёргарликни олиб борди ва ғалабага бўлган ишончимизни айтиб, бизни руҳлантира олди. Натижада барча футболчилар ўйинни кучайтирдик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик, – дейди Умар Эшмуродов.
Эслатиб ўтамиз, Эшмуродовни олий лигадаги учинчи голини нишонлади. Учала голларини ҳам Тошкент жамоаларига урган.
Ўтган мавсумда футболчи сафарда “Обод” ва “Бунёдкор” жамоалари дарвозасини ишғол этган эди.