Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хориждаги легионерларимиздан хабарлар

Баҳо:
+ | -

Хорижда тўп сураётган футболчиларимизнинг аҳволи қандай?

Турсуновдан гол. Ҳамюртимиз Санжар Турсуновнинг клуби - «Ал-Ҳурайтият» Қатар Юлдузлар лигаси 25-турида «Ал-Муайдар» майдонига сафар қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосий таркибда майдонга тушган Санжар жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. «Ал-Ҳурайтият» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 31тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди.

Шоаҳмедов ҳам гол муаллифи. «Ал-Садд» - «Ал-Сайлия» учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Меҳмон жамоанинг дастлабки голи Санжар Шоаҳмедов томонидан урилди. «Сайлия» сафидаги Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ўйинда фаол ҳаракатланди. Икки ҳамюртимизни ўз таркибига жамлаган жамоа чемпионат тугашига 1та тур қолганида 28 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Аҳмедов «асосий»да. Хитой супер-лигасида 4-тур ортда қолди. «Шанхай СИПГ»  унинг доирасида чемпионлик учун курашдаги асосий рақибларидан бири - «Шандон Луненг»­ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп суриб, шанхайликлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Муҳими, «СИПГ» ушбу натижадан сўнг мусобақа жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. Виллаш-Боаш жамоаси ҳисобида 9 очко бор.

Кримец ҳамон четда. «Пекин Гуоан» ўз майдонида «Хенан Жианье» билан куч синашиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Клуб сафидаги ҳамюртимиз Егор Кримец бу сафар ҳам таркибга киритилмади. Умуман олганда, терма жамоамиз ҳимоя­чиси жорий мавсум ҳали бирор марта майдонга тушмади.

Ҳайдаров жамоасида дуранг. «Ал-Шабаб» БАА чемпио­нати 22-турида «Хатта»ни меҳмон қилиб, 1:1 ҳисоби билан кифояланди. «Шабаб» шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур учрашувда тўлиқ вақт ўйнади ва сариқ карточка олди. Айни пайт «Ал-Шабаб» 26 очкога эга ва мусобақа жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.

Фомин ОФК кубогида. Уммонда ўйнаётган Максимилиан Фомин ўтган ҳафта ОФК кубоги 4-тур баҳсида майдонга тушди. Бироқ унинг клуби - «Саҳам» ўз майдонида «Ал-Виҳдат» (Иордания)ни енгиш уддасидан чиқолмади. Умуман, ҳамюртимиз 1:1 ҳисобида якунланган мазкур учрашувда тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди. 4-турдан сўнг «Саҳам» ҳисобида атиги 3 очко бор ва у гуруҳда 3-ўринда боряпти.

Мусаев ҳақида видеолавҳа. Япониядаги ягона легионеримиз Фозил Мусаевнинг жамоаси -  «Жубило Ивата» J-лигаси 6-турида «Йокогама» меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берли. Ҳамюртимиз бу сафар ҳам жамоасининг бошланғич таркибидан жой олди. Мағлубиятга қарамай, аввалги 5та ўйинда 10 очко олган «Ивата» 7-ўринда қолди. Эътиборли томони, Мусаев ҳаракатлари «Жубило» мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шуни инобатга олган Jubilo TV футболчимиз ҳақида алоҳида видеолавҳа тайёрлади. Фозил унда ўзининг кучли тарафлари, клуб мақсадлари ва жамоадошлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

Хорижликлар учун қўшимча тўлов. Шимкентнинг «Ордабаси» клуби яна 2 нафар легионерни рўйхатга киритиш учун қўшимча пул тўлади. Бу ҳақда vesti.kz сайти хабар тарқатди. Қозоғистон чемпионати регламентига кўра, клублар «заявка»сидаги футболчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак ва улардан 22 нафари маҳаллий бўлиши шарт. Агар клуб яна 2 нафар хорижликни рўйхатга киритишни истаса, ҳар бири учун 35 миллион тенге тўлашига тўғри келади. Айни пайт «Ордабаси» таркибида 10 нафар легионер бор: Пабло Фонтанельо (Италия|Аргентина), Зоран Рендулич (Сербия), Абдулла Диакате (Сенегал), Никита Бочаров (Россия), Кирилл Ковальчук (Украина|Молдова), Отар Марцваладзе (Грузия), Прес­лав Йорданов (Болгария), Александр Гейнрих (Ўзбекистон), Александр Симчевич (Сербия) ва Гогита Гогуа (Грузия). Хуллас, клуб меъёридан ортиқ 2 нафар хорижлик учун 70 миллион тенге тўлади. «Ордабаси»нинг охирги турдаги натижасига келсак, жамоа «Тараз» майдонидан мағлуб ҳолда қайтди - 1:2. Гейнрих мазкур учрашувнинг 57-дақиқасида захирадан майдонга тушди. «Атирау» шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Саломов эса «Астана»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобида тугаган мағлубиятли ўйинда 86 дақиқа тўп сурди.

Азизов «дубль» муаллифи. Қирғизистон чемпионатига ҳам старт берилди. Ҳамюртимиз Алишер Азизовнинг клуби - «Дордой» дастлабки турда «Қораболта» (бу клуб сафида ҳам вакилимиз бор - Шоҳруҳ Муротов)га қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба  қозонди. Эътиборлиси, Бишкек жамоасининг 2та голи Алишер Азизов ҳисобига ёзилди.

Клецков учун нохуш дебют. Сhampionat.asia сайти хабарига кўра, Ўзбекистон термаси ва «Пахтакор» клуби собиқ ҳимоячиси Александр Клецков Грузия олий лигаси (Эровнули-лига) иштирокчиси - «Шукура» билан шартнома тузди. Кобулети шаҳри жамоаси чемпионатнинг дастлабки 6та туридан сўнг атиги 2 очкога эга ва 10та иштирокчи орасида сўнгги поғонани банд этиб турибди. «Шукура» аввалги ҳафта ўз уйида пешқадам - «Локомотив» (Тбилиси)га 0:5 ҳисобида ютқазди. Клецковнинг Грузия чемпионатидаги дебюти шу ўйинга тўғри келди. У янги жамоа­сида 27-рақам остида майдонга тушди.

Гусейнов жамоаси 2-ўринда. Таи­ланд биринчи дивизиони 10-тури Жавлон Гусейнов ва «Чаинат Хорнбилл» клубига омадли келди. Яъни жамоа ўз майдонида «Краби»ни 4:1 ҳисобида енгган учрашувда Гусейнов тўлиқ вақт  ҳаракатланди. «Чаинат» 10та ўйиндан сўнг 21 очко билан 2-поғонада бормоқда.

Шарофутдиновнинг муҳим голи. Малайзия супер-лигасининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. Таркибида икки нафар футболчимиз - Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов тўп сураётган «Т-Тим» жамоаси бу сафар «Перак» меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобини қайд этди. «Т-Тим»нинг ортга 1 очко билан қайтишида Шарофутдинов урган гол катта аҳамиятга эгалиги ўз-ўзидан тушунарли.

Пардаев захира вакили. Баҳодир Пардаевнинг янги жамоаси - «Бучеон 1995» Жанубий Корея биринчи дивизиони навбатдаги турида «Сеонгнам»дан устун келди - 2:1. Баҳодир Пардаев бу учрашувнинг 71-дақиқасида захирадан сафга қўшилди.

Денисов жамоаси финалга чиқди. Россия кубоги ярим финалида «Уфа»га қарши ўйнаган Москванинг «Локомотив» жамоаси ягона гол эвазига зафар қучиб, ҳал қилувчи учрашувга йўл олди. Терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов мазкур учрашувда сафга қайтди. Яъни жароҳат сабаб, маълум вақт четда қолган ҳам­юртимиз 75-дақиқада Игнатьев ўрнини эгаллади. «Темирйўлчилар» чемпионат доирасида эса «Ростов» билан тўқнаш келишди. Ўйин 0:0 ҳисобида тугади ва Денисов 90 дақиқа тўп сурди. Яна бир ҳамюртимиз Вадим Афониннинг жамоаси - «Оренбург» 22-тур ўйинини кеча меҳмонда «Урал»га қарши ўтказди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 11.04.2017.
Ўқилди: 7386 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.