«Женоа» ҳимоячиси Армандо Иццо келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 18 ойга футболдан четлатилди.
Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
2013/14 мавсумда «Авеллино» таркибида B серияда ўйнаган Армандо Иццо керакли натижаларни таъминлаш учун келишилган ўйинни ташкил қилган. Хусусан, «Модена» – «Авеллино» (1:0) ва «Авеллино» – «Режина» (3:0) ўйинларининг ҳалол курашда ўтмагани тасдиқланган.
Айбловчи томон футболчини 6 йилга четлатишни, бундан ташқари клуб президенти Вальтер Такконени ҳам жазоланишини талаб қилган. Аммо суд Иццога 1,5 йиллик жазони тайинлаб, Такконени оқлаган.
25 ёшли футболчининг ҳимоячиси ўз мижозини айбсиз эканини айтган бўлса-да, суд ҳукмининг устидан шикоят қилиши ёки қилмаслиги ҳозирча номаълум.