Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

ЕЧЛ, чорак финал. «Монако» эртаги давом этади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Боруссия" ва "Монако" ўртасидаги ўйин кеча бўлиб ўтиши керак эди. Аммо дортмундликлар автобуси олдида юз берган портлашлар орқали учрашув бугунга қолдирилганди.

Германияликлар кечаги воқеадан ўзига келишга улгурмаганди шекилли, улар ўз ўйинларини намойиш қила олишмади, айниқса, биринчи бўлимда. Ўйиннинг 15-дақиқасида "Монако"нинг ёш ҳужумчиси Мбеппе тезлик билан ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо Сократис уни тортиб йиқитди. Белгиланган пенальтидан эса Фабиньо самарали фойдалана олмади — унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб, меҳмонлар барибир ўз мақсадларига эришишди. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп Мбеппенинг тиззасига тегиб, тўрга бориб тушди. Қанот ҳаками ҳужумчининг бироз офсайдда турганини қайд эта олмади.

Шу билан "Дортмунд"нинг омадсизлиги тугаб қолмади. Ўйиннинг 35-дақиқасида чап қанотдан етказилган узатмани Свен Бендер бош билан ўз дарвозасига буриб юборди — 0:2.

Танаффусга қадар мезбонлар вазиятни ўзгартириш учун ҳеч қандай чора қўллай олишмади. Танаффусда эса Томас Тухель шогирдлари керакли кўрсатмаларни берди ва бирданига 2та ўзгаришни амалга оширди. Айниқса, Пулишич "Боруссия"нинг ўнг қанотини кучайтирди. Баҳснинг 57-дақиқасига келиб дортмундликлар дастлабки жавоб тўпини киритишди. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган тўп йўналишини Обамеянг товони билан бурди. Натижада Кагава ва Дембеле посбон қаршисида ёлғиз қолишди. Япониялик футболчининг узатмасини Усмон дарвозага жойлаб қўйди.

Францияликлар қолган дақиқаларда ишончли ҳимояланишда давом этишди. "Боруссия" ҳимоячиларининг қўпол хатоси мезбонларни яна қийин аҳволга солиб қўйди. Майдон марказига яқин жойда тўпни бир-бирларига ошираётган ҳимоячилардан Мбеппе тўпни ўғирлаб кетди ва яккама-якка вазиятга чиқиб, германияликлар дарвозасига учинчи голни урди.

Орадан кўп ўтмасдан, "Дортмунд" иккинчи жавоб голини уришга муваффақ бўлди. Ўнг қанотдан берилган узатмани Кагава рақиб жарима майдончасида эгаллаб олди ва бир ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Дембеле ўнг қанотдан етказган узатмани Обамеянг дарвозабон майдончаси ичида бош билан дарвозага жойлай олмади.

Шу тариқа, "Монако" сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилиб олди. Жавоб ўйини 1 ҳафтадан кейин Монако шаҳрида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки ўйин
"БОРУССИЯ Д" - "МОНАКО" 2:3 (0:2)
12 апрель, 21.45, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 0:2 – 35, автогол Бендер, 1:2 – 57 Дембеле, 1:3 – 79 Мбаппе, 2:3 – 84 Кагава.
Ноаниқ пенальти: Фабиньо (35, "Монако")
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер (Пулишич, 46), Геррейру, Вайгль, Бендер (Шахин, 46), Кагава, Пишчек, Обамеянг, Дембеле.
Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Раджи, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва (Дирар, 66), Мбаппе, Моутинью, Туре, Фалькао (Жермен, 85).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (16), Гинтер (40), Жемерсон (46), Лемар (58), Дирар (69), Фабиньо (81), Субашич (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:37, 12.04.2017.
Ўқилди: 7196 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.