"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ чорак финалида "Бавария" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди
"Биринчи ўйиндан сўнг қарама-қарў9иликнинг тақдири ҳал бўлмайди. Биз яхши ўйин ўтказдик, ҳатто яна бир-икки гол уришимиз мумкин эди. Аммо биз мамнунмиз.
Яна голлар ура олишимиз мумкин эди, бундан бироз хафамиз. Аммо рақиб посбони кучли дарвозабон, бугун у девор бўлди.
Албатта, 11 кишининг 10 кишига қарши ўйнаши осонроқ, аммо Нойернинг нечта сейв қилганини эслаш керак. Бу ерда ўйнаш қийин бўлди. "Бавария"да ажойиб амоа бор.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Учинчи гол ҳаммасини ҳал қилди дея олмайман. Ҳаммаси бир ҳафтадан сўнг аниқ бўлади.
Криштиану Роналду ўз голларидан жуда мамнун, аммо бир нечта вазиятлардан фойдалана олмаганидан хафа. Ўйинда алмаштирганим Асенсионинг ўйинидан хурсандман", - дейди Зидан.