"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос фаолиятидан сўнг нима билан шуғулланиши ҳақида фикрлар билан ўртоқлашди.
"Ҳа, бу иш менга ёқади ва мураббий бўлиб ишлашим мумкин. Бу иш менга мос келишини ҳам мумкинлигини инкор қилмайман. Ахир мен энг яхши мураббийлар билан ишлаганман ва улардан кўп нарсани ўргандим.
Футбол олами билан боғлиқ бўлиб қолмоқчиман. Нима учун мураббий бўлмаслигим керак? Одамларга фойдам тегишига имконятим бўлади", - дейди Рамос.
Рамоснинг мадридликлар билан шартномаси 2020 йилгача амалда бўлади.