Кириш Регистрация

"Навбаҳор" футболчиси Ойбек Қиличев 2 ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Олий лига тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, "Навбаҳор" футболчиси Ойбек Қиличев 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

"Динамо"га (1:0) қарши 4-тур ўйинида футболчи 75-дақиқада ўз ўрнини Дарко Станоевичга бўшатгач, мухлисларга қарата хақоратли имо-ишора кўрсатгани учун шундай жазога тортилди.

Шунингдек у жарима ҳам тўлайдиган бўлди. Ойбек 5 турда "Машъал" билан ўйинни ўтказиб юборганди. Энди дисквалификация сабабли у "Металлург" билан (6- тур, 15 апрель) тўқнашувда ҳам "лочинлар"га ёрдам бера олмайди.

Қиличев 7- турда (21 апрель) "Навбаҳор" - "Шўртан" қарама-қаршилигида майдонга тушиши мумкин.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:30, 13.04.2017.
Ўқилди: 4457 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.