«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич Чемпионлар лигасидаги имконият йўқотилмаган деб ҳисобламоқда.
Чоракфиналдан ўрин олган «Ювентус» клубига қарши дастлабки ўйинда каталонияликлар 0:3 ҳисобида ютқазган эди.
«Олдинда ҳали 90 дақиқа бор. «Барселона» охиригача курашади» - деб ёзди хорватиялик футболчи «Инстаграм» саҳифасида.