Биринчи лига 4-турида "Андижон" - "Хотира-79" ўйини ўтказилади.
Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ҳақида баъзи маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Маълумотларга қараганда, жамоага 1996 йили асос солинган. Илгари “Уйчи” жамоаси номи билан иштирок этган. Кейинчалик жамоанинг номи “Хотира-79”га ўзгартирилган. Айни дамда “Хотира-79” бош мураббийи Меҳмон Солихўжаев саналади. Жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни 8-ўрин.
Таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз, ўз вақтида “Нефтчи”, “Бухоро” сингари Олий лига жамоалари дарвозасини қўриқлаган Фаррух Турдалиев ва “Навбаҳор”даги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраевни кўриш мумкин. Шунингдек кўп йиллар давомида биринчи лигада фаолият юритиб келаётган бир қатор иқтидорли ўйинчиларни учратиш мумкин.
"Андижон" бу жамоа билан охирги марта 2013 йилги Биринчи лига мусобақасида тўқнаш келган. Дастлабки ўйин сафарда кечган.
«ШАРҚ» МИНТАҚАСИ
11-тур. 23 май (пайшанба)
«Хотира-79» (Уйчи) – «Андижон» (Андижон) – 0:3. 1550 томошабин.
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Азиз Ғаниев (Тошкент), Илья Кликунов (Тошкент), Аъзам Ражаббоев.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Голлар: Ғиёс Комилов (18, автогол), Баҳром Абдураҳимов (67), Лочин Солиев (87-пен).
Ноаниқ пенальти: Дилшод Назиров («Хотира-79», 84)
Огоҳлантиришлар: Миржалол Абдуллаев (56) – Даврон Турсунов (29), Асрор Раҳмонов (45), Икром Ибрагимов (49), Бекзод Ғозиев (52), Лочин Солиев (80).
Четлатишлар: Искандар Нарзуллаев (86) – Асрор Раҳмонов (иккинчи огоҳлантириш, 82).
Уйчиликларга қарши иккинчи ўйин эса иккинчи давранинг дастлабки турига тўғри келган.
«ШАРҚ» МИНТАҚАСИ
12-й тур. 28 май (сешанба)
«Андижон» (Андижон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:1. 2321 томошабин.
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Фаррух Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Голлар: Расул Раҳмонов (23), Лочин Солиев (36), Дмитрий Краев (44) – Фарҳод Шокиров (59).
Огоҳлантиришлар: Лочин Солиев (31), Шаҳбоз Жумабоев (80), Акмал Жўрабоев (90+1) – Даврон Исоқов (37), Акрам Бобоев (40), Элмурод Низамбоев (60).