"Пахтакор"нинг жароҳат олган 4 нафар ўйинчиси айни кунларда жамоага ёрдам бера олмаяпти. Игорь Сергеев енгил машқларни бажаришга киришди.
У яқин турларда таркибга қайтади. Жасур Яхшибоев ва Жамшид Болтабоев эса икки ҳафталарда индивидуал машғулотларни бошлайди. Жавоҳир Соҳибов тиззасидан олган жароҳатидан сўнг операция қилинди.
Тикланиш жараёни яхши кечган тақдирда ярим ҳимоячи иккинчи давра ўйинларида жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.