Кириш Регистрация

Тошкентда шашка бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимизда 64 ва 100 катакли шашка бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шашка федераcияси, Осиё шашка конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада ўндан зийод давлатдан икки юзга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Мусобақанинг очилишида мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бунинг самарасида ёшлар ўртасида шашка ҳам кенг оммалашиб, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро миқёсдаги мусобақаларда муносиб қатнашаётган спортчилар этишиб чиқмоқда, мамлакатимиз мазкур спорт тури бўйича нуфузли чемпионатларга мезбонлик қилмоқда.

Жумладан, 2013 ва 2015 йилларда пойтахтимизда Осиё чемпионати ташкил этилгани бунинг исботидир. 2013 йилги чемпионатда терма жамоамиз аъзолари 15 олтин, 12 кумуш ва 15 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 2015 йилги мусобақаларда спортчиларимиз 34 олтин, 27 кумуш, 24 бронза медални қўлга киритиб, Осиёда тенгсиз эканини яна бир марта исботлади.

Бу йилги чемпионатда Абдуқодир Тоштемиров, Алишер Ортиқов, Самандар Калонов, Сайёра Йўлдошева каби тажрибали шашка усталари билан бирга ёш иқтидор эгалари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:12, 17.04.2017.
Ўқилди: 5920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик