Кириш Регистрация

Легионерларимизда самара чакки эмас

Баҳо:
+ | -

Жами 4та гол. Қатар чемпионатининг сўнгги, 26-тури ҳамюртларимиз учун омадли келди. Хусусан, икки нафар футболчимиз - Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедовни ўз сафига жамлаган «Ал-Сайлия» ўз майдонида «Ал-Вакра»ни 3:1 ҳисобида енгди. Мазкур ғалабада Темурхўжа бош ролни бажарди. Яъни «Сайлия»нинг 2та голи унинг ҳисобига ёзилди. Сардор Рашидовнинг клуби - «Ал-Жаиш» эса сафарда «Ал-Садд» билан тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берли.

«Жаиш»нинг ягона голига  айнан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси муаллифлик қилди. Санжар Турсунов ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Унинг 9-дақиқада йўллаган  ажойиб зарбасидан сўнг  «Ал-Ҳурайтият» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинчалик «Ал-Гарафа» дарвозаси яна бир бора ўққа тутилди. Гол муаллифи - Тиберкани. Хуллас, Турсунов жамоа­си 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионатни яхши кайфиятда якунлади.

Қатар Юлдузлар лигасининг 2016-2017 йиллар мавсумида «Лаҳвия» чемпионликни тантана қилган бўлса, ҳамюртларимиз жамоалари қуйидаги натижаларга эришди:

 «Ал-Жаиш» (Сардор Рашидов) - 4-ўрин

 «Ал-Ҳурайтият» (Санжар Турсунов) - 7-ўрин

 «Ал-Сайлия» (Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов) - 8-ўрин

Умуман, Сардор Рашидов чемпио­нат давомида 15та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олди. Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобида 7та гол йиғилди. Санжар Турсунов ва Санжар Шоаҳмедов эса рақиблар дарвозасини 2 мартадан ишғол қилишди.

Пешқадам олдида ожизлик. Таркибида Азиз Ҳайдаров тўп сураётган «Ал-Шабаб» БАА чемпионати 23-турида турнир жадвали пешқадами «Ал-Жазира» меҳмони бўлди. Лекин ҳамюртимиз жамоанинг бошқа легионерлари қатори мазкур ўйин қайд­номасига киритилмади. Хуллас, хорижликларсиз ўйнаган «Шабаб» етакчига муносиб қаршилик кўрсатолмай, 0:3 ҳисобида енгилди. Натижада «Ал-Жазира» ўз очколари сонини 59тага етказиб, пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлади. Ҳайдаров жамоаси эса 26 очко билан 8-поғонада бормоқда.

Хитойдагилар «дам» олишди. Хитой супер-лигаси 5-турида бирор вакилимиз майдонга тушмади. Легио­нерларимиз жамоалари натижаларига тўхталсак, «Пекин Гуоан» сафарда «Шандон Луненг»га қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Энг ачинарлиси, пекинликлар сафидаги Егор Кримец жорий мавсум ҳали бирор ўйинда иштирок этгани йўқ. Мағлубиятга қарамай, 7 очкога эга «Пекин Гуоан» 8-ўринда қолди.Португалиялик Андре Виллаш-Боаш эса «Шанхай СИПГ»нинг сафарда «Тянжин Куанжин»га қарши ўйинида Одил Аҳмедов хизматига эҳтиёж сезмади. 1:1 ҳисоби қайд этилган учрашувдан сўнг «СИПГ»­нинг очколари сони 10тага етди ва у турнир жадвалининг 4-поғонасига тушди.«Чанчун Ятаи» ҳимоячиси Анзур Исмоилов ҳам бу сафар ўйин амалиётисиз қолди. Ҳамюртимизсиз майдонга тушган «Ятаи» гарчи ўз майдонида ўйнаган бўлсада, «Шанхай Шенхуа» олдидан ожиз қолди - 2:3. Жамоа 5та турда атиги 1 очко олди ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

Жепаров анча фаол. Эрон чемпио­натида 27-тур учрашувлари ортда қолди. Таркибида Сервер Жепаров тўп сураётган «Сепаҳон» бу сафар «Фулад Гостареш»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига 3 очко ишлади. Терма жамоамиз вакили мазкур натижага тўлиқ 90 дақиқа давомидаги фаол ҳаракатлари билан ҳисса қўшди. Ғалабадан сўнг «Сепаҳон» 4-ўринга кўтарилиб олди. Унинг ҳисобида 39 очко бор.

Атиги 8-10 дақиқа. Баҳодир Пардаевнинг янги клуби -  «Бучеон 1995»  Жанубий Корея биринчи дивизиони навбатдаги турида «Нежон Ситизен»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисоби билан чекланди. Ҳамюртимиз учрашувнинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушди. «Бучеон» айни пайт 13 очкога эга ва мусобақа жадвалининг 4-ўрнида бормоқда.

Мусаев қаҳрамонлардан бири. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 15:59, 18.04.2017.
Ўқилди: 6388 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.