Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Александр Клецков: Грузияга келишимга Кахи Махарадзе сабабчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий термаси ҳамда «Пахтакор» клубидаги ўйинлари орқали танилган Александр Клецков фаолиятини Грузия чемпионатида давом эттиряпти. Тажрибали ҳимоячи яқинда «Шукура» жамоаси билан шартнома имзолади. Эровнули лигада 10та жамоа иштирок этади. Кобулети шаҳри клуби дастлабки 6та турдан сўнг 2 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Ушбу жамоа 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, уй ўйинларини 6000 томошабинга мўлжалланган «Челе Арена» стадионида ўтказади. Бош мураббийи - Гиа Гурули. «Шукура» сафида Александр Клецковдан ташқари, россиялик Азамат Жиоев, Иракли Чезия ва бразилиялик Жефиньо каби легионерлар тўп суришади.

Куни кеча «Шукура» ўз уйида чемпионат пешқадами - Тбилисининг «Локомотив» клубига йирик (0:5) ҳисобда мағлуб бўлди. Айнан мана шу учрашувда Клецков Грузия чемпионатидаги дебютини нишонлади. Саша янги жамоаси сафида 27-рақамда ўйнамоқда. Биз омадсиз кечган ўйиндан сўнг футболчимиздан интервью олдик.

- Саша, Грузия клубига ўтишингиз қай тарзда амалга ошди?

- Бу борада менга «Пахтакор» клубида бирга тўп сурган, ҳозирда «Локомотив»да ўйнаётган дўстим Кахи Махарадзе ёрдам берди. Кобулети шаҳрига етиб бордим. Жамоанинг кичик йиғинида иштирок этдим.

Мураббийга ҳаракатларим маъқул келди. Клуб президенти билан гаплашдик. Шундан сўнг «Шукура» билан мавсум сўнгига қадар амал қилувчи шартномага имзо чекдим. Грузия чемпионатида агар эркин агент мақомида бўлсангиз, мавсум бошланганидан кейин ҳам битим тузиш мумкин экан. Мен борган пайтимда чемпионатнинг 4та тури ортда қолганди. ЎФФдан тегишли ҳужжатлар келиши билан янги клубим сафида майдонга тушишга рухсат беришди.

- Илк таассуротлар қандай?

- Жуда яхши кутиб олишди. Энг муҳими, бу ерда ўзимни ёлғиз ҳис қилмаяпман. «Пахтакор»да бирга тўп сурган грузиялик дўстим Иракли Климиашвили ҳам «Шукура»да ўйнайди. У тез-тез ўзбек футболи хусусида саволлар беради. Иракли янги муҳитга мослашиб кетишимда ёрдам беряпти. Қолаверса, мураббийимиз ҳам ажойиб инсон экан.

- Клуб базасида яшаяпсизми?

- Йўқ. Стадионга яқин кварталдан уй беришган.

- Грузия чемпионати олий лигамиздан кучли эканми?

- Чемпионатларнинг савияси яққол ажралиб қолмаган. Бу ерда Европа футболи ҳавоси уфуриб турибди. Асосий фарқи - тезкор футбол ва аниқ тўп узатишларда. Қолаверса, жамоаларнинг эгаллаб турган ўринлари ўйинларда унчалик кўзга ташланмайди. Ташқаридан келган одам қайси клуб турнир жадвалида юқорида турганлигини билмайди. Майдонда жиддий кураш кечади. Етакчи ва аутсайдер ўртасидаги баҳсларда жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти деярли тенг. Савия борасида бизнинг футбол ҳам қолишмайди. Лекин барибир, Европаники бошқача экан.

- Дебютингиз омадсиз чиқди. «Шукура» ўз майдонида 0:5 ҳисобида ютқазди...

- Афсуски, шундай бўлди. Бунинг етарлича сабаблари бор эди. Ҳимояда ёшлар билан бирга ўйнашимга тўғри келди. Улар ҳали бирон марта бошланғич таркибда майдонга тушишмаганди. Беш нафар асосий футболчи жароҳат ҳамда сариқ карточкалар сони кўпайиб қолгани сабабли «Локомотив»га қарши кечган ўйинда ёрдам бера олишмади. Бу жамоамиз учун катта йўқотиш эди. Улардан 3 нафарининг ҳимоячи эканлиги вазифамизни янада қийинлаштирди. Чемпионат карвонбошисига қарши асосий таркибнинг 5 нафар футболчисисиз ўйнаш осон эмас. Салбий натижага ҳам шу омиллар сабаб бўлди.

- «Шукура» турнир жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Жамоа олдига кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилганми?

- Клуб президенти мавсум бошланишидан олдин жамоа олдига кучли тўртликдан жой олиш вазифасини қўйган экан. Ҳозир эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Лекин таркиб билан боғлиқ муаммоларимиз бартараф этилгач, натижа ҳам ижобий томонга ўзгаришига ишонаман. Ҳали олдинда чемпионатнинг кўп ўйинлари бор. Мухлислар ҳам, клуб раҳбарияти ҳам мураббийлар штаби ва футболчиларга ишонч билдиришяпти. Ўйлайманки, ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Адашмасам, ўтган мавсум «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилгандингиз...

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz да

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 18:52, 18.04.2017.
Ўқилди: 6450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.