Мадриднинг “Реал” клубифутболчиси Хамес Родригес фаолиятини“Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақдаDonBalon нашри хабар беради.
Манбанинг хабарига кўра, “Интер” Хамесга 2016 йил расмий таклиф юборган эди, лекин номаълум сабабларга кўра трансфер амалга ошмай қолган.
Эндиликда, колумбиялик ярим ҳимоячини кузатиб келаётган “Интер” ёзги трансферлар мавсумида Хамесни сотиб олишга яна ҳаракат қилиб кўришни режалаштирган.
Родригес ҳозирда “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларидан жой ололмаяпти. Айни шу сабабдан Хамес катта эҳтимол билан ёзда жамоасини ўзгартиради.
Хамес Родригеснинг ўзи ҳам “Интер” таклифига қаршилик билдирмаслигини айтиб ўтган.