Кириш Регистрация

Олий лига. «Динамо» «Бунёдкор» майдонида очко олди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ушбу мавсумда беқарор ўйин намойиш қилишда давом этмоқда. Сергей Лушчан шогирдлари Олий лиганинг 7-тури доирасида "Динамо"ни ўз майдонида қабул қилди ва дурангга имзо чекди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида самарқандликлар ҳисобни очишди. Чап қанотдан Исроилов узатиб берган тўпни Қаҳрамонов бир уринишда Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

Орадан 6 дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан тўпни олиб қўйган Ҳамдамов чамаси 18 метрлардан Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Қолган дақиқаларда, айниқса, иккинчи бўлимда томонлар асосан олис масофалардан дарвоза томон кўплаб зарбалар беришди. Дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди ва ҳисобни ўзгаришига йўл қўйишмади.

Ушбу дурангдан кейин "Динамо" ўз очколарини 13тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да жадвал пешқадамига айланди. "Бунёдкор" эса 9 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Олий лига, 7-тур
"БУНЁДКОР" - "ДИНАМО" - 1:1
20 апрель 2017. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (27) — Жавоҳир Қаҳрамонов (21).
Огоҳлантиришлар: Сардорбек Азимов (63), Дилшодбек Аҳмадалиев (72), Элдор Шомуродов (79) — Давронбек Умиров (23)
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров (с), Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов 56), Сардор Азимов (Миржаҳон Мираҳмадов 65), Дилшод Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров Хуршид Ғиёсов
"Динамо": Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов Жавоҳир Қаҳрамонов, Раду Рогак, Шохрух Холматов, Дамир Низанов (Абдумалик Абдуллаев 59), Ориф Мамажонов (Фирдавс Абдусаломов 86), Амиржон Сафаров (Искандар Холмирзаев 90+2), Абдужамол Исроилов
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонорв, Анвар Маражабов (барчаси – Андижон), Игорь Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:02, 20.04.2017.
Ўқилди: 5094 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик