«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ватандоши - Месут Озилни Париж клубида кўрмоқчи.
«Месут ва «Арсенал» ўртасидаги шартнома муддати ниҳоясига етмоқда. Агар дўстим «ПСЖ» таклифини қабул қилса, бундан бошим осмонга етарди. У жуда зўр футболчи.
Озил билан терма жамоада бирга тўп суриш ўзгача завқ улашади. Месут бир йилча олдин мени «Арсенал»га чақирганди, энди эса уни «ПСЖ»га чорлайман»,-деди Дракслер.