Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ҳасанали Қодиров блогида: «Хуш кўрдик»

Баҳо:
+ | -

Яна Ёзувчининг “она” тимсолида яратган мўътабар сиймо кўйини, унинг кўрган кунини ўзимга таққослаб, бўйимга бичиб, унинг руҳониятига ҳавас қилиб, қаршингизга поёндоз тўшаб “Дастурхон” ёзмоқдаман. Хуш келибсиз. Ёшим ўтган сари футболга нечундир қаттиқроқ боғланиб қолмоқдаман. Ҳаётимнинг катта қисми Совет даврига тўғри келди. Кимлар у даврни коммунизм даври деса, кимлар қизил империя даври дейди. Мен эсиз даврим дейман. Ўша давр бир кун келиб, ўз тадқиқотчисини топиб олар. Ёшлигим Урушдан кейинги 50-йилларда ўтди. У пайтлар аҳолининг қозони қийналиб қайнар эди. Адашдим. Саҳоват султони саналган қора қозон тинмай қайнар эди. Топган одам тагига саксовул, топмаган таппи ёқар эди. Умочми, қўғирмочми, қуртовами, аталами, ёвғон шўрвами, хуллас бир нима кунда қайнаб турар эди. Қора қозон топганини қайнатар эди. Заранг коса ўртада айланар эди.

Қўшними, йўловчими, кўзи тушган, кўз тиккан барча одамни ўз атрофига йиғар эди. Одамлар қорнини тўйдиролмаса-да, кўзини, кўнглини тўқ тутар эди. Тўкинчилик бўлмаса-да, тўқчилик бўлган эди. Ҳамманинг кўзи тўқ, ўзи тўқ, кўнгли тўқ бўлар эди. Қўшнилар бир-бирига овқат илинар эди. Балким шу туфайли одамлар ўзаро яқин бўлишгандир. Бирдамлик, ҳамдардлик баланд бўлган. Шунинг учун ҳам стадионларимиз бирдамлик кошонасига айланиб ишқибозлар билан тўлиб тошарди. “Пахтакор”нинг бир хўрсиниши Анҳорда ҳам эшитилиб турарди. Ўша даврни қумсаб юрибман. 64-йил эди. Олтин учун “Динамо Тб” билан “Торпедо М” ўртасида бўлиб ўтган “переигровка” жанги эсимдан чиқмайди. “Пахтакор”га 70минг ишқибоз сиғиб кетган эди ўшанда. Раҳматли Яшнар акамлар ҳар бир билетга “тоннель” услуби билан уч кишини олиб кириб кетган эдилар. Бурчакдан Датунашвили урган жавоб голини, Метревели, Хурцилава, Месхи ўйинини эслайман.

Бугунги кунда одам одамдан узоқлашиб кетмоқда. Ҳамма ўз ташвиши билан банд. Бири бирининг ҳаёти билан иши йўқ. Бирининг бирига айтар гапи, соғинган сўзи, кўргали кўзи йўқ. Бири бирини эшитгали қулоғи йўқ. Ҳамманинг кўзи сенсорда, қулоғи наушникда. Замон ўзгарди. Совет даврида эртанги кундан ҳеч ким ғам емас эди. Шундай бўлса-да, Совет даврида кечган дамларим мен учун дам эмас эди. Яқин ўтган кунларда “Чемпион”чилар билан учрашаман деб, навбатдаги газета сони учун ёрдамим тегар деб интилишларим, тахририятга йиғилиб боришларим ҳаётимда энг сермазмун дам бўлиб қолди. Афсуски, бошқа қайтиб келмас бўлиб қолди, кам бўлиб қолди. Бу ҳолдан кўзларим бугун нам бўлиб қолди.

Биргалашиб янги сонни тайёрлашимиз, тонги пайт Ўрдадан уйга тарқалишимиз ҳаётимнинг энг ширин дамлари экан. Сезмай қолибман. Ўтди-кетди у дамлар. Юртга маърифат, зиё тарқатаман деб, футболимизни тарғиб қилайлик деб, тор хонага йиғилиб ишлаган бундай отабекларни бошқа учратмадим. Камина Ҳасанали-отангиз дастёр эдилар. Олиб келган қайноқ мақолаларим иссиқ чой ўрнига ўтар эди. ЁЗУВЧИмизнинг руҳи шод бўлсин. Бугун хаёлан бўлса-да, отабекларим атрофимда бир давра бўлиб ўтиришини истадим. Айбга буюрмайсиз. Ҳаммамиз хаёлимда яна биргамиз.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:57, 21.04.2017.
Ўқилди: 5575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8086]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3654]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3321]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2655]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2428]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2280]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2265]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2231]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2129]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.