1998 йилнинг 20 декабрь куниИталия “А” сериясининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилган. “Эмполи”га қарши сафар учрашуви “Парма” шарафини ҳимоя қилаётган Жанлуижи Буффон учун профессионал фаолиятидаги 108 ўйин эди.
Учрашув “Парма”нинг 5:3 ҳисобига якунланган. Ўз навбатида худди ўша куни ҳам Парижда эсда қоларли кун бўлган. Яъни “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе айнан Буффон фаолиятидаги 108 ўйинни ўтказган куни дунёга келган экан.
Эндиликда ушбу икки футболчи 3 май куни ЕЧЛ ярим финали баҳсида бир майдонда ҳаракат қилишади.