УЕФА «Манчестер Сити»га жарима сифатида белгиланган 33,4 миллион фунт стерлинг (40 миллионов евро) миқдорида маблағни клубга қайтариб бермоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, ташкилот премьер-лига шарафини ҳимоя қилаётган клубни ўз вақтида молиявий Fair play талабларини бузгани учун жазолаганди. Ҳозирга келиб, клуб бу талаб бўйича барча шартларни тўлиқ адо этган.
2014 йилда «шаҳарликлар» УЕФА томонидан молиявий «фейр-плей» талабларини бузган деб топилган ва 60 млн. евро миқдорида жарима тортганди. Шунингдек жамоа жазо тариқасида ЕЧЛда фақатгина 21 нафар (одатий қоида бўйича 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиш мумкин — Tribuna изоҳи)футболчини руйхатдан ўтказиши мажбурий қилиб қўйилганди.
Санкцияга кўра, агар «Манчестер Сити» белгиланган муддатда зудлик билан камчиликларни бартараф эта олса, жазонинг учдан икки қисми қайтарилиши кўзда тутилганди. «Сити» бу талабарни бажарган ва эндиликда уларга жариманинг 40 миллион евро қисми қайтарилади ва янги мавсумдан яна 25 нафардан футболчини рўйхатдан ўтказиш имконияти тақдим этилади.