Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор - Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн - Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Илҳом Мўминжонов: “Жамоамизда энг кучли футболчилар тўпланишган”

Баҳо:
+ | -

Олий лига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Шўртан” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов матбуот вакилларининг саволларига жавоб берди.

"Бугун шиддатли ўйин бўлди. Учрашувни қийин ўтишини кутгандик. “Шўртан”га қарши аниқ тўп узатишларни амалга ошириб комбинацион ва бу орқали чиройли ўйин кўрсата олмадик. Ғузорликлар ўз майдонидаги сўнгги икки ўйин давомида “Локомотив” 80, “Пахтакор” 85 фоиз тўп билан муомила қилган бўлишларига қарамай “Шўртан” дарвозасини ишғол қила олишмаганди. Жамоада мураббий алмашадими ёки раҳбариятми “Шўртан” жамоасида бугунги кунда кучли футболчилар тўпланишган. Жамоа кучли ҳимоя чизиғига эга бўлиш билан бир қаторда аҳил коллектив жамланган. Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан ўрганиб чиққанимизда бир-икки тўп оширишдан кейин фақат олдинга ўйнаш керак деган хулосага келгандик. Кўп тўп оширишлар орқали ҳаракат қилиб, “Шўртан” ҳимоясини ёриб ўтишда қийналардик. Агарда “Локомотив” ва “Пахтакор” каби услубдан фойдаланганимизда гол ура олмасдик ва жарима тўпи ишламаган бўлардик. Танаффус пайтида ҳам футболчиларга бир-икки тўп оширишдан кейин олдинга ўйнаш лозимлигини тушунтиргандим. Бундай услубдаги футбол кўпчиликка ёқмайди. “Шўртан” жамоаси ҳимояда кучли ўйин намойиш этишини инобатга олган ҳолда шу тарзда ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга намойиш этилган ўйин ва бор кучлари билан тўп суришгани учун раҳмат айтаман.
Азизбек Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ўйинга киришиб кета олмади. Турғунбоев яхши футболчи асосий таркибга киритганимда зўр ўйнаганди. Ўйлашимча уни бироз эртароқ майдонга туширдим. Аббос Отахоновда жароҳат борлиги сабабли Азизни таркибга қўшгандим. Ўзимнинг фаолиятимдан хулоса қилиб айтадиган бўлсам биринчи бўлимдан кейин майдонга тушган футболчини ўйинга киришиб кетиши баъзи холларда қийин кечади. Кўп хато қилгани ва айрим вазиятларга улгурмаганлиги сабабли ўрнига бошқа футболчини туширишга мажбур бўлдим.
Бекободда “Металлург”га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Аҳамият берган бўлсангиз, танаффусдан кейин ҳужумчиларни майдонга туширдим. Натижада ҳужум чизиғимизда Йованович, Аҳмедов ва Саидовлар ҳаракат қилишди. Саидовнинг Бекободдаги ўйини жуда ёмон чиқди. Яъни ўзини кўрсата олмади. Бу ҳақда уни ўзига машғулотлар ва жамоа аъзолари билан ўтказилган йиғилишларда ҳам айтиб ўтдим. Ўйини чиқмаганлиги сабабли захирада қолдирдим. Бугунги учрашувда эса танаффусдан кейин унга ишонч билдирдим. Мансурга Бекободдаги ўйинни эсдан чиқариб, бугунги баҳсда ўз имконияти даражасида тўп суришини айтиб ўтдим. Саидов майдонга тушиб, ўзини кўрсатди ва хавфли вазият яратди. Агарда баҳс охиридаги вазиятдан самарали фойдаланганида ҳисоб 2:0 кўринишига келарди. Ихтиёримда бўлган барча футболчиларга доимо ишонч билдираман.
Ўйинларда жамоамизга осон бўлмайди. “Пахтакор”га қарши Тошкентда ўтадиган учрашувга фақат ғалабани кўзлаб борамиз. Ҳозирги кунда ҳимоямиздан кўнглимиз тўқ. Бешта учрашувдан бери дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаб келмоқдамиз. Ҳужумда бироз омадимиз юришмаяпти. Айнан шу сабабли кичик ҳисобларда ғалаба қозонмоқдамиз. Бошқа барча ўйинларда бўлгани каби Тошкентда ҳам ютуқ учун ҳаракат қиламиз. “Пахтакор”дек жамоадан уч очкони тортиб олиш биз учун шарафли бўларди. Олдинда мураккаб учрашувлар турибди. Шу сабабли, эртадан дам олишсиз навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни давом эттирамиз.  Бу йилги мавсумда олий лигада қатнашаётган барча жамоаларни кучи деярли бир хил. Чунки, футболчилар ёшлар ўсмоқда. Бундан ташқари исталган жамоа таркибида кучли ва тажрибали футболчилар мавжуд. Барча ўзини кўрсатишга интилмоқда. Бу жиҳат эса чемпионатни қизиқарли тус олишига замин яратмоқда. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам яхши, ижобий натижалар қайд этиб, наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятида.
Ишқибозларимиз мураббийлар штабига ишонишса ва жамоага далда бўлишса ўзимизни ва мухлислар юзини ёруғ қилиб, “Навбаҳор” жамоасини имкон қадар кучлилар қаторига қўшишга ҳаракат қиламиз. Иложи бўлса халқаро майдонда ҳам тўп суришни истаймиз. Айримлар жамоадаги футболчиларни халқаро майдонда муносиб тарзда тўп суришига тажрибаси етмаслиги мумкин дейиши мумкин. Лекин, жамоамизда айни пайтда энг кучли футболчилар тўпланишган. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни сафар учрашувларида ҳам қўллаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдири ўтаман" - деди Мўминжонов. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:29, 22.04.2017.
Ўқилди: 3719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.