«Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум охирида жамоани тарк этмоқчи экани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Атлетик» президентига жамоани тарк этаман демадим, шуни алоҳида таъкидламоқчиман. Ҳозирча бу ҳақда гаплашмадик. Аммо фурсати етганида суҳбатлашиб оламиз ва бу ҳақда сизларга эълон қиламан. Ҳали мавсум якунланмади, биз чемпионатдаги курашни давом эттирамиз» - деди Вальверде Marca хабарида.
Аввалроқ, «Барселона» Вальверде билан қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.